Adabiyotlar

Olis-yaqin yulduzlar

Hamidjon Homidiy  

Ushbu kitob Sharq ilmi va madaniyatining buyuk namoyondalari Borbad Maivaziy, Abu Nasr Forobiy, Mahmud Koshg‘ariy, Abu Rayhon Beruniy, Abdurahmon Jomiy, Mirzo Ulug‘bek va boshqalar haqidagi ilmiy-badiiy lavhalardan tashkil topgan.

Buyuk bobolaringizning fan, madaniyat, el-yurt ravnaqi yo‘lidagi zahmatlari sizga ibrat bo‘ladi, degan umiddamiz.


  • 55
  • 7

Боғи эрам

Исажон Султон  

Исажон Султоннинг ушбу тўпламидан жой олган қиссаси ўзбек оналарининг мангу таъзимга сазовор инсоний фазилатлари, руҳияти ҳақида. Асар оддий ўзбек оиласида дунёга келган қизалоқнинг болалик давридаги бегубор уй-хаёлари, таассуротларининг бетакрор баёни билан бошланади.


  • 62
  • 15

Тонгги фаришта

Мирзапўлат Тошпўлатов  

Эрталаб ҳовлингиздан чиқиб, ораста кўча, йўлаклар, хиёбонлардан ўтиб бораркансиз, кўзингиз қувнайди. Минг турли анвойи гуллар хуш бўйидан баҳри дилингиз очилади. Ишингизда унум, хайр-барака бўлади. Лекин, афсуски, аксар кўпчилигимиз буларнинг барида биз кўча хизматчилари деб биладиган инсонларнинг кагга ҳиссаси борлиги хусусида ўйлаб ҳам кўрмаймиз.

Ваҳоланки, уларнинг хизматисиз лоқал бир кунимизни тасаввур қила оламизми: супуриқсиз кўчалар, хиёбонлар, қуриб-қақшаган гулу гулзорлар... асабингизни қақшатмайдими?!

"Тонгги фаришта" деб номланган мазкур асарда бир қарашда кўпчиликнинг назарига тушавермайдиган, камтаргина, оддигина касб-кор эгаларининг кундалик ҳаётимиздаги, жамиятимиздаги ўрни хусусида баҳс юритилади. Ўйлаймизки, у сизни бефарқ қолдирмайди.


  • 41
  • 15

Қонли йўргаклар

Абдурашид Нурмуродов  

Бутун-бутун халқлар ва миллатларнинг урф-удумлари, минглаб-миллионлаб йиллик турмуш тарзларининг тажовузкорона поймол этишга уриниш инсоният тарихида ҳамиша ўша тажовузкорларнинг ўзига битмас-туганмас офатларни келтирган ва келтираверади.

Улуғ шоирлару, эътиқоди йўлида ҳеч нарсадан қайтмайдиган саботли, танти инсонларнинг бешиги бўлиб улғайтирган муқаддас афғон тупроғининг бугунги кунда қонли йўргакка менгзатилиши бежиз эмас.

Ул Диёр эндиликда оддийгина афғон юрти эмас, бизнинг ҳужайра-ҳужайраларимизга тарқаган оғриқли жароҳатлар, нолалар гўшаси ҳамдир. Бу китоб ўша оғриқларнинг миллиондан бир улуши сифатида муаллифнинг юрагидан отилиб чиқиб, юрак қони билан ёзилгандир.


  • 55
  • 22